Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Франция

Трампнинг "тинчлик режаси" нега Парижда муҳокама қилинмоқда?

Трампнинг "тинчлик режаси"  нега Парижда муҳокама қилинмоқда?

Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлайдиган Давлат котиби Марко Рубио иштирок этадими ёки йўқми номаълум.

Киритилди: 22:14 13.12.2025. Ўқилди: 1645 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бало қўшалоқ келди: Луврда яна нохуш ҳодиса

Франция рамзларидан саналган Лувр музейида яна нохуш ҳодиса рўй берди. Париждаги машҳур музей маъмурияти шов-шув ўғриликдан ҳали ўзи келмай туриб яна бир кўнгилсизликка рўпара бўлди. Қувурлардаги носозлик сабаб музей кутубхонасидаги жавонларни сув босган. Оқибатда 400 га яқин китоб зиён кўрган. Музей маъмури ўринбосари Фрэнсис Стейнбок сув босиши оқибатида мисршунослик бўлимидаги манбалар зарар кўрганини маълум қилар экан, китоб ва ҳужжатлар қуритилиб, қайта муқоваланишини айтган. Сув оқишига сабаб бўлган муаммо бир неча йилдан буён маълум бўлиб, таъмир иши келгуси йилга режалаштирилган эди. Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 19 октябр куни Лувр музейида рўй берган ўғрилик ҳам шов-шувларга сабаб бўлди. Париж прокуратураси маълумотига кўра, Лувр музейидан ўғирланган императорлик даврига оид зеб-зиёнат буюмларининг қиймати камида 88 миллион еврога тенг. Бу сумма фақат бозор баҳоси бўлиб, уларнинг тарихий қиймати ҳисобга олинмаган. Ўғриликдан сўнг Лувр музейи раҳбарияти қолган ноёб асарлар ва заргарлик буюмларини хавфсиз жойга — Франция банкининг ер остидаги омборларига кўчиришга қарор қилган. Бало келса қўшалоқ келади деганларидек, куппа-кундузи музейни ғорат қилиб кетган ўғрилар топилмай, коммунал носозлик бартараф этилмай туриб, яна бир дахмаза чиқиб қолди. Euronews хабар беришича, Лувр ишчи-ходимлари 15 декабрдан эътиборан номаълум муддатга иш ташлаш эълон қилмоқда. Касаба уюшмаси музейда ходимлар етишмаслиги, жиҳозлар эскиргани ва техник қусурлардан норози. Ишчи-ходимларга кўра, ўғрилик айсбергнинг учи, холос, аслида музейда муаммолар тўпланиб қолган. Касаба уюшмалари бинони модернизация қилиш, хавфсизлик тизимини такомиллаштириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча маблағ ажратишни талаб этмоқда. 1793 йилда очилган Лувр музейи дунёдаги энг йирик ва машҳур музейлардан бири ҳисобланади. Париж марказида, Сена дарёсининг ўнг соҳилида қад ростлаган моддий-маънавий хазинада Ғарбий Европадан то Эрону Мисрга қадар, антик даврдан 1848 йилга қадар — турли давр, турфа жуғрофий минтақаларга оид экспонатлар сақланади. 2018 йилда Луврга рекорд даражада — 10 миллион киши ташриф буюрган. 2024 йилда эса ушбу санъат ва маданият масканини 8,7 миллион киши зиёрат қилган.

Киритилди: 13:08 10.12.2025. Ўқилди: 2334 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Франция Евросиёдан Россия активларини яшириб, €18 млрд "репарацион кредит" учун сақламоқда

Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.

Киритилди: 15:37 08.12.2025. Ўқилди: 2910 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Луврдаги сув сизиши натижасида юзлаб китобларга зарар етказди

Париждаги Лувр музейининг Миср бўлимида содир бўлган сув сизиши натижасида юзлаб китоб ва архив материаллари зарарлангани маълум қилинди.

Киритилди: 13:13 08.12.2025. Ўқилди: 1748 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Кўнгиллилар коалицияси” Украина учун “хавфсизлик кафолатлари” бўйича ишни якунлади

Вашингтон Украинада тинчликка эришиш учун яна бир таклиф билан чиқмоқда, энди Россиянинг жавобини кутишимиз керак

Киритилди: 23:24 01.12.2025. Ўқилди: 2107 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Зеленский Парижда Макрон билан учрашди

Сафарнинг асосий мақсади — Россия уруши шароитида Европа қўлловини мустаҳкамлаш.

Киритилди: 14:37 01.12.2025. Ўқилди: 1502 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Яна бир давлат ўрта мактабларда мобиль телефонларни тақиқлади

Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат, айниқса, ёшларнинг ижтимоий тармоқларда кўп вақт ўтказиши билан боғлиқ.

Киритилди: 21:35 30.11.2025. Ўқилди: 2083 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Евроиттифоқ Россиянинг музлатилган активлари бўйича қарорни 18 декабрда қабул қилмоқчи

Бу бизга келажакдаги тинчлик шартларига таъсир кўрсатиш имконини беради

Киритилди: 20:35 30.11.2025. Ўқилди: 1540 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Францияда 18–19 ёшликлар учун ихтиёрий ҳарбий хизмат жорий этилади

Хизмат фақат Франция ҳудудида амалга оширилади.

Киритилди: 15:48 29.11.2025. Ўқилди: 1246 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Францияда ихтиёрий ҳарбий хизмат жорий этилади

Шу тариқа Франция армияси профессионал ҳарбийлар, захирадаги аскарлар ва ихтиёрий хизматни ўтаган фуқаролардан иборат бўлади.

Киритилди: 21:16 27.11.2025. Ўқилди: 1432 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Макрон Франция ҳарбий хизматини қайта ишга туширади — бу сафар ихтиёрий

Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакатдаги ҳарбий хизматни қайта тиклашни режалаштирмоқда, аммо энди у ихтиёрий бўлади.

Киритилди: 15:22 27.11.2025. Ўқилди: 998 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Луврдаги ўғрилик ташкилотчилари “славян акцентига эга эркаклар” сифатида таърифланди — Le Parisien

Француз нашри маълумотларига кўра, воқеадан бир неча кун олдин “славян акцентида сўзловчи” икки эркак ўғрилик иштирокчиларидан бири сифатида гумонланаётган 30 ёшли Абдулай Н.ga 15 минг евро эвазига “шартнома” таклиф қилган.

Киритилди: 14:57 27.11.2025. Ўқилди: 1036 марта. Фикрлар сони: 0 та.