АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттердаги саҳифаси орқали 1967 йилда Исроил томонидан босиб олинган Жўлон тепаликларини мазкур давлатнинг ҳудуди деб тан олиш вақти келганини айтди.
Майкл Жексон ва Уитни Хьюстон билан ҳамкорлик қилган америкалик қўшиқчи Делла Майлз концертлар билан Истанбулга ташрифи чоғида Исломни қабул қилди, дея хабар бермоқда «Islam Today» нашри.
Хитой ўзига қаратилган айбловга жавобан Қўшма Штатлардаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида гапирди, дейди “belnovosti.by”.
АҚШда қирқ йил давомида шифокор беморларни уруғлантириш учун ўзининг уруғидан фойдаланган ҳолда камида 50 боланинг отаси бўлган, дея хабар беради «Корреспондент».
Калифорния штати Сан-Матео округи шерифи собиқ Перу президенти Алехандро Толедони ҳибсга олганлиги ҳақида журналистларга маълум қилди.
Актриса ҳаётини бошидан бошламоқчи.
АҚШнинг Техас штатида яшовчи аёл 9 дақиқада 6 нафар чақалоқни дунёга келтирди. Бу ҳақда улар туғилган Техас аёллар клиникасининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Айни пайтда камида эллик давлат АҚШга талафот етказиши мумкин, бу эса мамлакат раҳбариятининг хавотирига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Давлат департаментининг сиёсий режалаштириш бўлими бошлиғи Кинон Скиннер Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказидаги чиқишида маълум қилди.
Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов бугун профессионал боксдаги бешинчи жангини ўтказди. АҚШнинг Калифорния штатида кечган баҳсда вакилимиз ўз устунлигини намойиш қилиб, якунда ҳам чиройли ғалабани тантана қилди.
АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Америка разведкасини Россия президенти Владимир Путиннинг даромадлари ва мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишга мажбур қиладиган қонунни деярли бир овоздан тасдиқлади, дея хабар беради «Deutsche Welle».
АҚШнинг Арканзас штадида мактаб жамоалари ўртасидаги ўйинда ўта хавфли ҳолат содир бўлди.
АҚШ Адлия вазирлиги Йель, Калифорния ва Стэнфорд университетларига киришдаги порахўрлик ҳолатлари фош қилинганини маълум қилди. 50 киши, жумладан актрисалардан Фелесити Хаффман («Умидсиз уй бекалари») ва Лори Лафлинга («Лиқ тўла уй») нисбатан айблов эълон қилинган, дея хабар берди Meduza.