Аёл роликни ижтимоий тармоқларга жойлар экан: "Бундай саҳнани ҳатто хаёлга келтириш қийин. Токсига хуш келибсиз!", - деб ёзиб қолдирган.
АҚШ президенти Дональд Трамп «Twitter» орқали эронлик таниқли юнон-рум курашчиси Навид Афкарига тайинланган ўлим жазосини бекор қилишини сўраб Эрон ҳукуматига мурожаат қилди.
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Хитой Коммунистик партиясини Россия ва Эрон ҳукуматидан кўра Америка учун хавфлироқ деб топди, деб ҳақда у FoxNews телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Тақдим этилган ускуналар энг юқори сифатли бўлиб, замонавий технология асосида АҚШда ишлаб чиқарилган. Улар ихчам, ўрнатилиши осон ҳамда инвазив ва ноинвазив усулларда қўлланилиши мумкин.
Aмерика Қўшма Штатлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Aмерика манфаатларига таъсир қиладиган йиғилишларида қатнашиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолмоқчи.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг сайловолди кампанияси учун интернет-рекламага рекорд даражада кўп пул сарфлади. Бу ҳақда «Google Transparency Report» маълумотлари далолат бермоқда.
Ту-160 стратегик ракета ташувчи бомбардимончи Россиянинг энг хавфли ҳарбий самолёти саналади. Ҳарбий эксперт Петр Бутовский Американинг “Aviation Week & Space Technology” журналига шундай фикрни билдирди.
Пайпоқда юрганлар эса энергияни 83 фоиз кўпроқ сарфлаган.
Америка Қўшма Штатлари ЖССТнинг коронавирусга қарши вакцина яратиш ташаббусида қатнашмайди. Бу ҳақда Оқ уй хабар тарқатди. AҚШ маъмурияти вакилининг сўзларига кўра, AҚШ маъмурлари "айниган ЖССТ ва Хитой таъсирида бўлган гуруҳлар" билан ҳамкорлик қилишни ният қилмайди, аммо "вирусни енгиш учун халқаро шерикларни жалб қилишда" давом этадилар.
Amazon’да таъкидланишича, компания сертификатни олиш учун дронлар хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича 500дан кўпроқ синов ўтказган.
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 4 миллиондан 5 миллионгача етишига 17 кун кифоя қилиб, 9 август куни беш миллионлик нуқта кесиб ўтилганди.
Америкалик ихтирочи-тадбиркор Илон Маск дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида учинчи ўринга чиқиб, ушбу кўрсаткич бўйича Facebook асосчиси Марк Цукербергни ортда қолдирди. Бу ҳақда “Bloomberg” ахборот агентлиги хабар берди.