Вашингтонда отишма оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олди, деб хабар беради “ТAСС”.
AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг катта кўчасида жойлашган меҳмонхонани сотмоқда. Бино Оқ уйдан 500 метр ва Капитолийдан бир километр нарида жойлашган.
Америкаликлар учун Эвропага саёҳат қилиш истиқболи яна пасая бошлади, чунки мамлакатлар яқинда АҚШда Ковид ҳолатларининг кўпайишига жавобан янги чоралар кўрмоқда.
AҚШ президенти Жо Байден 2001 йил 11 сентябрь хуружлари билан боғлиқ ҳукумат ҳужжатларини махфийлаштириш ва нашр қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди, деб ёзади The Washington Post давлат раҳбарининг баёнотига таяниб.
"Ида" бўронининг қолдиқлари кучли ёмғир ёғдирди, шимоли -шарқда торнадоларни келтириб чиқарди ва бўрон тушган ҳудудларда ўнлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди.
Америкалик молиячи ва миллиардер, Бридгеwатер Ассоcиатес инвестиция жамғармаси асосчиси Рей Далио АҚШ долларидаги активларни йиғмасликка чақирди.
Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши "фалокат" эканлигини ва гуманитар фалокатга сабаб бўлганини айтди, бу эса АҚШ бошчилигидаги олдинги аралашувлардан сабоқ олинмаганини кўрсатди.
"Исломий давлат" гуруҳига кирувчи норасмий The Beatles номли террор уясидан чиққан жиноятчи гаровга олинган тўрт америкаликни ўлдирганини тан олди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Aввалроқ Aфғонистон хавфсизлик кучларига берилган AҚШ ҳарбий техникасининг бир қисми Эрон расмийларига топширилган. Бу ҳақда The Times хабар берди.
Тўрт шимоли-шарқий штатдаги сув тошқини оқибатида 44 киши ҳалок бўлди. Ёмғир ёғиши натижасида Нью-Йорк метроси сув остида қолди, авиакомпанияларнинг рейслари ҳам тўхтатилди, деб хабар бермоқда Reuters.
АҚШ президенти Жо Байден бошқа давлатларнинг ишларига аралашишни тўхтатиш ҳақида баёноти берди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, бу ижобий ҳолат, Москва бу ёндашувни олқишлайди.
АҚШнинг Афғонистонда қолдирган "мероси" билан Россия, Эрон ва Хитой шуғулланишига тўғри келади.