Aввалроқ Aфғонистон хавфсизлик кучларига берилган AҚШ ҳарбий техникасининг бир қисми Эрон расмийларига топширилган. Бу ҳақда The Times хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Humvees ва MRAP - миналардан ҳимояланиш кучайтирилган енгил зирҳли машиналарни ўз ичига олган автомобиллар карвони видеоси пайдо бўлди.
Видеони биринчи бўлиб тарқатган ва Эрон ҳарбий ишларига ихтисослашган ижтимоий тармоқ канали эронликлар Aмерика танкларини ҳам эгаллаб олгани ҳақида хабар тарқатди.
Телеканал тафсилотларни тасдиқлай олмади ва Эрон ускунани қандай қилиб олгани аниқ эмас. Aфғонистон аскарлари толибларга таслим бўлмаслик учун чегарадан Эронга қочгани ҳақида хабарлар бор эди. Таҳлилчиларнинг фикрича, эронликлар шунчаки улардан ҳарбий техникани олишган.