Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

AҚШда "Ида" тўфони 44 кишининг ҳаётига зомин бўлди

A A A
AҚШда "Ида" тўфони 44 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Тўрт шимоли-шарқий штатдаги сув тошқини оқибатида 44 киши ҳалок бўлди. Ёмғир ёғиши натижасида Нью-Йорк метроси сув остида қолди, авиакомпанияларнинг рейслари ҳам тўхтатилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Табиий офат мамлакатнинг шарқий қирғоғида юз берди ва кўплаб шаҳарларни, шу жумладан Нью-Йоркни сув босди.

Довул кучли ёмғирга сабаб бўлди, натижада кўчалар, метролар, шунингдек, подваллар ва биринчи қаватлардаги турар жойлар сув остида қолди.

Ҳозирда маҳаллий ҳукумат табиий офатда ҳалок бўлган камида 44 киши ҳақидаги маълумотни тасдиқламоқда. Нью-Йоркда 13 киши, жумладан, икки ёшли бола, яна 27 киши эса Нью-Жерсида вафот этди. Қурбонларнинг жасадлари Бриджуотер шаҳри ва Хиллсборо, Монтгомери, Жанубий Плаинфилд ва Пассаик графлигидан ҳам топилган.

Метеорологлар таъкидлашича, "Ида" бўрони кучини йўқотди, лекин анъанавий бўронли жабҳага қўшилган нам муҳитни сақлаб қолди. Шу сабабли минтақада кучли ёмғир ёға бошлади.

AҚШ президенти Жо Байден аллақачон Нью-Йорк ва Нью -Жерси губернаторлари билан учрашган. У уларга барча федерал идоралар кутиш ҳолатида эканлигини ва агар керак бўлса ёрдам беришини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 29 август куни Мексика кўрфази соҳилларида "Ида" бўрони содир бўлди. Маҳаллий ҳокимият уни 1850 йилдан бери минтақа тарихидаги энг қудратли деб атади.

Киритилди: 11:30 03.09.2021. Ўқилди: 3809 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар