Вашингтондаги Уолтер Рид тиббиёт марказининг етакчи неврологи Кевин Каннард январь ойида АҚШ ҳукумати қароргоҳига ташриф буюрган. Бу ҳақда яширин ташрифлар журналидан хабардор манбага таяниб, New York Post хабар берди.
АҚШ президенти Жо Байден ва демократлар маъмурияти собиқ АҚШ етакчиси Дональд Трамп маслаҳатчиларининг ядровий синовларни қайта тиклаш ҳақидаги чақириқларига қарши, деб ёзади New York Times.
АҚШ президенти Жо Байден радиога берган интервьюсида хато гапириб, ўзини қора танли аёл деб атади. Бу ҳақда Тhе New York Times хабар берди.
АҚШ президенти Жо Байден 3 июль куни ўтказилган сайлов кампанияси учрашувида президентлик пойгасини тарк этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters президент баёнотига асосланиб хабар берди.
АҚШ Вакиллар палатасидаги демократлар ўртасида Жо Байденни сайловолди пойгасида иштирок этиш фикридан қайтариш фикри билдирилган хат қизғин муҳокама бўлмоқда.
АҚШнинг Лонг Айленд шаҳрида яшовчи 68 ёшли фуқаро ўзининг BMW автомобили эшигига бош бармоғини қаттиқ қисиб олди.
АҚШ президенти Жо Байденнинг дебатдан кейинги мағлубиятидан сўнг Оқ уй президентнинг ақлий ҳолати ва касаллиги ҳақида келиб чиққан миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.
Американинг собиқ раҳбари Дональд Трамп, агар у президентлик сайловларида ғалаба қозонса, айрим юқори мартабали амалдорларга қарши тергов бошлайди. Бу ҳақда унинг собиқ бош маслаҳатчиси Стив Баннон хабар берди.
Сўнгги пайтларда Мексика чегараси орқали АҚШга кириб келаётган тожикистонлик ноқонуний муҳожирлар сони кескин ошган. 2020 йилнинг октябридан 2024 йилнинг майигача уларнинг сони 1500 кишидан ошди, деб ёзади Британиянинг Гбнеwс канали.
АҚШнинг Арканзас штатидаги озиқ-овқат дўконида 21 июнь куни юз берган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Америка маъмурияти Россия виза марказининг АҚШдаги иккала филиалини ёпмоқда, шунингдек, россиялик дипломатларни мамлакатда солиқ тўламаслик имкониятидан маҳрум қилмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден “Украина, албатта, НАТОга аъзо бўлади”, деб айтмаслиги керак эди, деди собиқ давлат раҳбари Дональд Трамп.