Кремль расмийси Дмитрий АҚШдаги сайловлардан сўнг Трамп ва Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтганини рад қилди.
Байден Трамп билан музокаралар ўтказиш учун 13 ноябрда Оқ уйда учрашади.
Бу ҳақда "Tagesschau" Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебештрайтга таяниб ёзади.
Қўшма Штатларнинг ҳозирги маъмурияти Америка Конгресси Украинага ёрдам бериш учун ажратган барча маблағларни амалга ошириш ниятида.
Алабама штатидаги Таскеги университетида содир бўлган отишмада бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC News хабар берди .
Исроил президенти Исаак Гертсог яқин орада америкалик ҳамкасби Жо Байден билан учрашади . Бу ҳақда исроиллик журналист Барак Девид ўзининг ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида маълум қилди.
АҚШда 5 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида овозларни санаш якунланди. Аризонадаги ғалаба Доналд Трампга яна 11 та сайлов овозини берди. Шу тариқа, республикачи номзод ўз рақиби Камала Харрисни барча етти штат – Аризона, Мичиган, Пенсилвания, Жоржия, Шимолий Каролина, Висконсин ва Невада штатларида мағлуб этди.
АҚШда 5 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида республикачилар номзоди, собиқ президент Дональд Трамп ғалаба қозонгани кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Чунки аксар таҳлилчилар ўнлаб жиноятларда айбланаётган Трампни пировардида электорат тўхтатишига ишонч билдираётган эди.
АҚШ президенти Жо Байден ва сайланган давлат раҳбари Доналд Трамп 13 ноябрь, чоршанба куни учрашади. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар берилди .
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Россия, Хитой , Эрон ва Шимолий Корея ўртасидаги иттифоқни бузмоқчи . Бу ҳақда америкалик экспертлар маълум қилди, деб ёзади The Hill .
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг Украина можаросини тўхтатиш бўйича режасининг айрим тафсилотлари маълум қилинди.
Бу ҳақда Axios ўз манбаларига таяниб ёзади.