Кремль расмийси Дмитрий АҚШдаги сайловлардан сўнг Трамп ва Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтганини рад қилди.
Песковнинг айтишича, бу ҳақдаги иддаолар ҳақиқатга тўғри келмайди.
«Бу маълумотлар сифатининг энг яққол мисоли бўлиб, баъзида ҳатто ҳурматли нашрларда ҳам эълон қилинади. Бу мутлақо ёлғон маълумот.
Путин ва Трампнинг, ҳозирча, телефон орқали суҳбати режалаштирилмаяпти», – дейди РФ президентининг матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин АҚШнинг The Washington Post нашри Трамп пайшанба куни Путинга телефон қилиб, Украина можаросини тўхтатишни муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эди.