Собиқ президент Асқар Акаев 2005 йилда мамлакатда рўй берган “Лолалар инқилоби”ни давлат тўнтариши деб атади ва бунинг ортида АҚШ турганини айтди.
Брюсселдаги уч томонлама музокараларда ҳеч қандай муваффақиятга эришилмади, деб ёзади Туркиянинг “Sözçü” газетаси.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 22 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.
Римнинг "Рома" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов фаолиятини "Болонья"да давом эттириши мумкин, дея хабар берди Fantamaster.it
Мамлакатнинг ҳамма аҳолиси ҳам иттифоққа қўшилишга рози эмас. Улар орасида курдлар ҳам бор, дейилади CNN хабарида.
AҚШ Покистонни режим ўзгариши учун шантаж қилди. Бу ҳақда апрель ойида Покистон парламенти ишончсизлик вотуми қабул қилган собиқ бош вазир Имрон Хон Sunday Times газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.
Ёз фасли бошланиши билан дам олиш учун кўплаб режалар тузамиз. Ушбу иссиқ ойларда барча самарали дам олишни, ҳеч бўлмаганда, пикникларга чиқиш ва яқинлар билан вақт ўтказиш истайди. Fix Price дўконларида кўплаб маҳсулотлар мавжуд бўлиб, улар оилавий бюджетингизга зарар йетказмаган ҳолда, ёзги мақсадларингизга эришишингизни осонлаштиради.
“Биз ишлашга – иши, яшашга – уйи бўлган, фуқаролари тинч ва эркин, ҳаётдан мамнун, дастурхони тўкин, оиласи бахтиёр ва фаровон яшайдиган давлат қуришни мақсад қилганмиз.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раислигида Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Президент Владимир Зеленский ўз нутқида Европа Иттифоқи етакчилари Украинанинг Евроиттифоққа номзод мақомига эга бўлиш таклифини кўриб чиқаётган бир пайтда Россия армияси келаси ҳафта ҳужумларини кучайтириши мумкинлигини айтди.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Германиянинг Bild газетасига берган интервьюсида Россиянинг Украинага қарши уруши йилларга чўзилиши мумкинлигини айтди ва Украина қўшинларини замонавий қуроллар билан таъминлаш мамлакатнинг озодлик имкониятларини оширишини қўшимча қилди.
Украинага бостириб кириши сабабли кенг кўламли санкциялар қўйилганига қарамай, Россия ташқи бозорларга кўмир ва нефть етказиб бериш ҳажмини оширмоқда.