Самарқанд медицина институти талабаси танишини чув туширишига бир баҳя қолди. Жиноят Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.
Америка Қўшма Штатларининг Ратгерс университети олимлари кенг миқёсли ядро уруши иқлимнинг сезиларли ўзгаришига ва қуёш нурларининг тўсилишига олиб келишини таъкидладилар. Тадқиқотчилар иқлим ўзгаришини ядро урушининг олти сценарийсида таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.
Британиялик тадқиқот гуруҳи сайёрадаги музларнинг эриш даражаси 1994–2017 йилларда 65 фоизга ошганлигини аниқлади.
Коронавирусга чалиниб, ундан тузалиб чиққан одамнинг организми камида олти ой ушбу касалликдан ҳимоялана олади. Бунга инсон танасидаги вирусни “эслаб қолувчи” ҳужайралар орқали эришилади.
Исроилда коронавируснинг янги штамми аниқланди. Yediot Ahronot нашрининг Исроил ҳарбий разведкаси бошқармаси (AMAN) ҳисоботига таяниб хабар беришича, янги штамм жадалроқ тарқалиш хусусиятига эга.
Фуқаро И.С. ДХХ Самарқанд вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда Ургут тумани ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти ходими Н.Ш. ва унинг шериги Н.И.лар Ургут тумани эркин иқтисодий зонаси ҳудудида мавжуд захира ер майдонидан 1 гектар ер майдони ажратиб бериши эвазига ундан 30 минг АҚШ доллари миқдорида пулларни беришини талаб қилиб келишаётганлигини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, 2020 йил давомида Агентлик томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сув тармоқларига уланиш, шунингдек ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жараёни мониторинг қилиниб, бир қатор муаммолар аниқланган.
Президентимиз 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасида юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш масалаларга алоҳида ташаббуслар билан, эришилган натижалар ва келгусидаги вазифалар ҳақида тўхталиб ўтдилар.
— Мен имкон қадар ибодатларимни пинҳона қилишга ҳаракат қиламан, риё бўлиб қолмасин, дейман. Кўпчилик ичида ҳам “мен намоз ўқийман”, дейишга ийманаман. Лекин бир қариндошим намоз ўқишини кўпчилик орасида баралла айтади, кўп ёлғон сўз аралаштириши сезилиб туради. Бу гуноҳ эмасми?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилмоқда
Транспорт вазирлиги хборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 20 январь кунидан эътиборан "Uzbekistan Airways" компанияси Тошкент – Душанбе – Тошкент йўналишида мунтазам авиа қатновларни амалга оширишни бошлайди.
Bloomberg COVID-19'га қарши вакциналар бўйича эришилган шартномалар ҳақида маълумот берди. Дунё бўйича умумий 8,33 млрд доза вакцина бўйича келишувлар мавжуд. Бу дунё аҳолисининг ярмини эмлаш учун етарли (вакциналарнинг айрим турлари икки марта эмлашни талаб қилади).