Департамент матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан М.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Департамент матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 228-моддаси 1 ва 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Синоптикларнинг хабар беришича, Ўзбекистонда нол ҳарорат 27 февралдан бошлаб бутун республика бўйлаб кузатилади, деб ёзади Ўзгидромет.
Швейцариянинг Алп тоғлари қуёш чиқаётганда қандай тусга киришини биласизми?
Туркманистонда президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Aлабай байрамини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. У Туркман отининг миллий куни билан бирга нишонланади.
Баъзида қориндаги оғирлик ва шишлар истеъмол маҳсулотлари сабаб келиб чиқади. Аммо мунтазам такрорланиши ва бошқа симптомлар билан биргаликда кузатилиши, саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммолар борлигидан дарак бериши мумкин.
АҚШ президенти Жо Байден 24 февраль, чоршанба куни ўзидан аввалги давлат раҳбари Дональд Трампнинг яна бир фармонини — мамлакатга айрим тоифадаги чет элликларнинг киришини тақиқловчи ҳужжатни бекор қилди, деб ёзади Оқ уй матбуот хизматига таяниб, «РБК».
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Эркин Р., Жавоҳир К,, Шахризод Б., ва Худойберган К.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “б” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.
Ўзбекистон ва Тожикистонда ўрик, гилос, бодом, узум ва бошқа экинлар совуқ уриши хавфи остида.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармасига фуқаро мурожаат қилиб, “Б” исмли шахс 1 дона 50 АҚШ долларини бериб, ушбу АҚШ долларини ўзи ишлайдиган банк муассасасидаги детектор орқали текшириб кўришини, агар детектордан ўтса, худди шундай қалбаки АҚШ долларини олиб келиб, фуқароларга ўтказишини айтганлигини баён қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.
Исроил давлати ташкил топган 1948 йилдан кейиги дастлабки йилларда ўғирланган минглаб болалар учун ҳукумат товон тўлайдиган бўлди. “Евроньюс”нинг хабар беришича, Исроил ҳукумати болалар ўғирлангани учун таассуф билдириб, фарзандларидан айрилган оилаларнинг изтиробларини тан олишини айтган.