Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Салкам 300 миллионга яқин пулни ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди

Салкам 300 миллионга яқин пулни ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қуйичирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги 81 нафар фуқарони тикувчилик фаолияти бўйича махсус курсда ўқитиш учун “S.” МЧЖга ажратилган 282,4 млн сўмни, жамият раҳбари ва туман “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази” масъул шахслари амалда малака оширмаган фуқаролар номига ҳужжатларни расмийлаштириб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департамент матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 228-моддаси 1 ва 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:50 26.02.2021. Ўқилди: 2185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!