Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорин оғриғига бефарқ бўлмаслик учун 7 сабаб

Қорин оғриғига бефарқ бўлмаслик учун 7 сабаб

Баъзида қориндаги оғирлик ва шишлар истеъмол маҳсулотлари сабаб келиб чиқади. Аммо мунтазам такрорланиши ва бошқа симптомлар билан биргаликда кузатилиши, саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммолар борлигидан дарак бериши мумкин.

Сезувчан ичаклар синдроми

Тадқиқотчилар ошқозон-ичак трактининг энг кўп тарқалган муаммоларидан бири бўлган Сезувчан ичаклар синдромининг ривожланишини ичаклар сезувчанлигининг юқори экани билан боғлиқ деб тахмин қилади. Шиш билан кузатиладиган қорин оғриғи, газ ҳосил бўлиши ва ичаклар фаолиятида ўзгариш кузатилиши каби белгилар ушбу синдромга хос симптомлар саналади.

Ичаклар яллиғланиши: қоринда оғриқ, спазм

Ичакларнинг яллиғланиш синдроми ҳазм трактининг сурункали шиши, крон касаллиги ва ярали калит билан кечадиган ҳолатларга нисбатан қўлланиладиган умумий атама саналади. Ушбу касалликларга хос симптомларнинг бир-бирига жуда ҳам ўхшашлиги, ташхис қўйишни қийинлаштиради. Қоринда оғриқ, спазм, қон кетиши кузатиладиган бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Гастроэзофагеал рефлюкс: қориннинг марказий қисмида оғриқ ва ловуллашни ҳис қилиш

Жиғилдон қайнаши барчада кузатилиши мумкин, лекин ловуллаш билан бирга оғизда ачимтир таъм туюладиган бўлса бу гастроэзофагеал рефлюкс — кислотанинг ошқозондан қизилўнгачга кириб боришидан дарак бериши мумкин. Зарур чора тадбирлар кўрилмаса оқибати ҳазм трактининг ишдан чиқиши билан якун топиши мумкинлиги сабаб ҳам ушбу аломатга бефарқ бўлмасдан, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ўт пуфагида тош: киндик атрофида оғриқ

Қориннинг ўрта қисмида бошланиб, елкага берадиган, ёғли таом истеъмол қилгандан кейин кучаядиган оғриқ ўт пуфагида тош борлигидан дарак бериши ҳам мумкин. Ёши 40 дан ошган, фарзандли аёлларда ушбу муаммонинг кузатилиш хавфи юқори бўлади. Гап шундаки, ҳомиладорлик вақтидаги эстроген гармони билан боғлиқ ўзгариш тош пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Яра: овқат егандан кейин кучаядиган қориндаги оғриқ

Қорин шишиши, иштаҳа йўқолиши ва вазн йўқолиши ошқозон ёки ичаклардаги ярага хос бошқа симптомлар саналади. Бунда оғриқ таом истеъмолидан кейин бироз ўтиб кетгандек туйилади, аммо кейин қайта такрорланади. Ушбу касалликнинг ривожланишига Helicobacter pylori бактерияси, шунингдек, доимий стресс, яллиғланишга қарши дори воситалари, “Aспирин” ва “Ибупрофен”нинг тез-тез қабул қилиш сабаб бўлиши мумкин.

Дивертикулит: Қориннинг чап пастки соҳасида тўсатдан оғриқ пайдо бўлиши

Дивертикулит, яъни йўғон ичаклардаги яллиғланиш кексаларда энг кўп кузатиладиган касаллик ҳисобланади. Агар зарурий чоралар кўрилмаса, перитонитга олиб келиши мумкин. Кўнгил айниши, ҳарорат ортиши, қориннинг чап соҳасида оғриқ пайдо бўлиши, шиш ва қабзият ушбу касалликка хос бошқа симптомлар саналади.

Кўричак: Қориннинг чапки паст соҳасида кучли оғриқ

Кўричакда оғриқ бемор ҳаракатланганида, йўталганида, шунингдек, аксирганида ва чуқур нафас олганида ҳам кучаяди. Ушбу касаллик ҳарорат ҳар доим ҳам баланд бўлмаслиги, аксинча пасайиши ҳам мумкин. Аппендикснинг ёрилиши ҳамда перитонитнинг ривожланишини олдини олиш учун эса зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Киритилди: 18:56 25.02.2021. Ўқилди: 4438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!