Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путинга биргаликда С-500 зенит ракета мажмуаларини ишлаб чиқаришни таклиф этди, деб хабар қилди РИА Новости Haber 3га таянган ҳолда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 июнь куни Москвага жўнаб кетди.
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича жаҳон чемпионати очилиш маросимида иштирок этади.
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Россияда миллионлаб истеъдодли ва меҳнатсевар инсонлар туфайли ҳаммаси яхши бўлади. У бу ҳақда Кремлда 2017 йилда турли соҳаларда эришилган муваффақиятлар учун давлат мукофотларини топшириш маросимида айтиб ўтди.
Украина президенти Пётр Порошенконинг фейсбукдаги ўз саҳифасида хабар беришича, Ҳаагадаги Халқаро судга меморандум топширилган. Унда Россия томони Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги конвенция ва Ирқий камситишни тугатиш тўғрисидаги конвенцияни бузаётгани айтилади.
Украина президенти Пётр Порошенко талабалар билан учрашув давомида мамлакатда олий аксилкоррупцион суд ташкил этилиши ҳақидаги қонунни имзолади.
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, мамлакат 2030 йилга қадар Евроиттифоқ ва НАТО аъзоси бўлишини хоҳлайди.
Россия Давлат Думасининг депутати Владимир Жириновский Россия президенти Владимир Путиннинг аҳоли билан “жонли эфир”даги мулоқотида беган жавобларини танқидларга кўмиб ташлади.
Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн саккизинчи мажлиси бошланди. Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада учрашув ўтказди.
Украина президенти Пётр Порошенко Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизмати хабар бермоқда, деди "kun.uz".
Россия президенти Владимир Путин АҚШ раҳбари Дональд Трампга ишониши мумкин бўлган жаҳондаги ягона етакчи саналади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда, деди "kun.uz".
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Москва Вашингтон билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёр. Бу ҳақда Путин «Вести в субботу» дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди.