Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Қирғизистон хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва қонунчилик секторларининг хотин-қизлар ассоциацияси делегацияси Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов номидаги ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат замонавий жиҳозланган, деб ёзади ЎзА.
Франция тараққиёт агентлиги яқин 4 йил ичида Ўзбекистондаги лойиҳаларга 450 миллион евро сармоя киритиш ниятида. Бу ҳақда Франциянинг мамлакатдаги элчихонасидаги манбага таяниб, «Podrobno.uz» хабар берди.
Ҳукуматнинг 17 июлдаги қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Чет эл ва маҳаллий сармоядорларнинг инвестицион таклифларини очиқ муҳокама қилиш учун 19 июль куни International меҳмонхонасининг Cristal Ballroom конференц-залида ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё, металлургия ва тоғ-кон саноати масалаларига бағишланган иккинчи учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Мактабгача таълим вазирлигида ишловчи ходимлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.
Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов таҳрири билан дунё илмий доираларида катта нуфузга эга IntechOpen нашриёти томонидан инглиз тилида икки монография чоп этилди. Бу ҳақда «Дарё»га Геномика ва биоинформатика маркази матбуот хизмати маълум қилди.
Яман шимолида 19 июль, пайшанба куни Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция авиацияси зарбаси оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли қурбон бўлди, беш нафари жароҳат олди. Бу ҳақда Саъд вилояти маҳаллий ҳукуматидаги манбага таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
18 июль куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси биносида Қирғизистон хотин-қизлар хавфсизлиги, ҳуқуқ ва тартибот соҳасида фаолият олиб борувчи аёллар ассоциацияси делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибидаги хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи ишчи гуруҳи билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Хотин-қизлар қўмитаси маълум қилди.
Американинг Time журнали ўз муқовасига Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трампнинг бирлаштирилган портретини жойлаштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Тошкент вилоятида йирик тут дарахтлари кўплиги боис ўтган йиллари баҳорги пилла мавсумида Самарқанд ва Бухоро вилояти пиллакорлари ипак қурти озуқаси — тут баргларини пойтахт вилоятидан олиб кетар эди. Аммо 2017 йилнинг куз ойидан бошлаб тутни кесиш авжига чиқди. 30—40 йиллик дарахтларни ҳам бетартиб кесиб, табиатга ва пиллакорларнинг манфаатларига зарар етказилди, деб ёзади ЎзА.
Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинган Бишкек мэри Албек Ибраимовни вазифасидан озод қилди, деб хабар берди "Интерфакс".
2018 йил июль ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманининг “Буюк Ипак йўли” маҳалласида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Судья Ф. Тураходжаев раислигида ўтган суд мажлисида судланувчи Шукуров Ботир Чориевичга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидов 19 июль куни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган тадбирда вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлиги ва унинг олдини олиш, мавжуд қонунчилик тизими, соҳадаги муаммолар борасида нутқ сўзлади.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Шавкат Мирзиёев томонидан 17 июль куни ўтказилган йиғилишни «халқ таълими соҳасида инқилобий ўзгаришларга сабаб бўладиган тарихий воқеа» деб атади.
Шавкат Тўрақулович Раҳматов Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
2018 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими ходими Ўзбекистон фуқароси Маъруфжон Шакаровга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Москва шаҳридаги Жазони ижро этиш федерал хизматининг 1-тергов изоляторига (СИЗО-1) ташриф буюрди.
“Спартак” ҳужумчиси Зе Луиш россиялик севган қизи — таниқли раққоса Алесага уйланишга тайёр. Футболчининг айтишича, у фаолиятини тугатганидан кейин Россияда қолиши мумкин.
“ActuFoot” манбасининг ёзишича, “Реал” Эден Азар учун “Челси” сўраган пулни беришга тайёр.
“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдаги рақобат ҳақида фикр билдирди.
Хорватия терма жамоаси матбуот хизмати ходими Томислав Пачакнинг айтишича, терма жамоа вакили Никола Калиничга кумуш медаллар топширилади.
Юртимизда вино ишлаб чиқариш жараёни 1975-1985 йилларда юқори босқичга чиққан эди. Шу даврларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган десерт винолар – вассарға, гулиқандоз, ширин кабилар миллий бренд сифатида экспорт қилинган.
Тошкент Миробод туманида тўққиз қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган дўконга ёнғин тушди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Одил Аҳмедов, Турон якка кураши бўйича халқаро турнирлар ғолиби Наргиза Ваҳобхўжаева ҳамда яна бир қанча актёр ва спортчиларнинг Тошкентда масжид қуриш режаси борлиги ҳақида маълумот берган эдик.
17 июль куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи Н.Б. исмли аёл уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган турмуш ўртоғи И.Т.га пичоқ билан жароҳат етказди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Олиб борилган хавфсизлик чоралари, тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида вилоятда ушбу офат ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29 тага қисқарган бўлса-да, бундай нохуш ҳолатлар ҳамон учраб турибди.
Бомдод намозидан ухлаб қолган киши етарли дам олдим деб ўйлайди. Лекин бу бечора, бир неча дақиқа Аллоҳ ҳузурида туришнинг лаззатини билмайди. Хоҳлаганингда ухлаб, хоҳлаганингда уйғониб, намознинг вақтларига эътиборсиз бўлсанг, демак маҳзунлик гирдобига тушиб қолибсан. Аслида намоз, дунё ва охиратдаги роҳат ва яхшилик манбасидир.
Булунғур тумани марказидаги Увайсий кўчаси 128-уйда истиқомат қилувчи 75 ёшли Йўлдош Норматов аёли билан мана олти йилдирки ҳаммомда яшаб келмоқда. Кун сайин соғлиғига путур етиб, тез-тез аёли билан шифохонада муолажа оляпти.
2018 йил 3 апрель куни соат 19:00ларда Олтиариқ туманида яшовчи судланувчи Х.Б. ўзининг яшаш уйи ҳожатхонасида соғлом қизалоқни дунёга келтиради.
Сўзларнинг ҳам жинси бормикан, деб ўйлаб қоламан, баъзан. Бирини эркак айтсагина ярашади, бири аёлнинг ўзгинаси учун ўйлаб топилгандек. Асосан, рўзғорга аралашиб, уй юмушлари билан куймаланиб, югур-чопдан бўшамаётган аёл тилига вазият тақозоси билан не-не нақллар келмайди, дейсиз! Бир қарасангиз, «ёпиғлиқ қозон»ни очмасликни сўраб, қўшни аёл билан сирлашишга тушиб кетади, бир қарасангиз, сизни «чучварани хом санаган» кишига чиқаради-қўяди. Нима бўлганда ҳам, зинҳор-базинҳор унинг «совунига кир юволмайсиз».