Лондоннинг 9 та кўчасида иш кунлари тиғиз соатларда бензин ва дизелда ишловчи двигателларга эга автомобиллар қатнови тақиқланади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Россия Тергов қўмитаси Қирғизистон фуқароси Сирожиддин Мухтаровни Санкт-Петербургда уюштирилган терактда айбдор деб топди ва унга 15 йил қамоқ жазоси беришни сўради, РИА Новости хабарига асосан.
2018/2019 ўқув йилида ўқишини хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кўчириш учун ўтказиладиган онлайн тест синовлари 24−25 август кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар берди.
Яқин соатларда Японияга “Симарон” тўфони ёпирилиши кутилмоқда. Тўфон мамлакатнинг яқинда тошқинга учраган марказий ҳудудларини қамраб олиши мумкин.
Жорий йилда Президент томонидан туризмни ривожлантиришга доир ўнга яқин ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, сайёҳлар оқимини оширишга доир аниқ ишлар амалга оширилгач, туристлар сони салкам икки баравар кўпайди
Олимларнинг фикрича аёллар асосан тинч ва стандарт шарт-шароитларда яхши натижаларни кўрсатар эканлар.
Оролни қутқариш Халқаро жамғармасининг саммити (24 август) олдидан Туркманбоши шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг экологияни муҳофаза қилувчи ташкилотлари билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Аввалроқ, жорий йил 17 август куни Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида яшовчи Мадина Қаҳрамонова таниши Фурқат Тожиқулов билан учрашиб, номаълум томонга кетиб, бедарак йўқолганликлари, ҳақида хабар берган эдик. Мадинанинг отаси қизини қидираётганди.
Hyundai компанияси Шимолий Америка бозори учун махсус янгиланган Elantra седанини расман тақдим этди. Модель ўзгартирилган ташқи кўринишга ва кенгайтирилган хавфсизлик тизимига эга бўлди. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Муҳожирларга қарши қатъий сиёсати билан ном чиқарган Венгрияда баъзи муҳожирлар мазкур мамлакатни тарк этиши учун атайин оч қолдирилмоқда. Бу ҳақда DW Инсон ҳуқуқлари мониторинги марказига таянган ҳолда хабар тарқатди.
Америка Қўшма Штатлари миллий валютаси доллар Биринчи Жаҳон урушидан сўнг халқаро валютага айланган. Шундан бери у халқаро савдода якка ҳукмронлик қилиб келади.
Рамон Мончи - жаҳон футболидаги энг машҳур спорт директорларидан бири. Бу соҳада ўзини кўрсата олган ўнлаб номлар бор, лекин айнан Мончининг «Рома»га ўтиши худди футбол юлдузининг трансферидек овоза бўлганди.
Канаданинг Шимолий Онтарио ҳудудида полициячилар бетмобилни қувиб етди ва тўхтатди. Машинадан супер қаҳрамон кийимидаги эркак тушди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
«Bravo» жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова «Maqom challenge»да иштирок этиш ниятида.
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри тўқсон йиллик тантаналарини нишонлаш арафасида АССИТEЖ – Халқаро болалар ва ўсмирлар театрлари ассоциацияси сафига расман қабул қилинди.
Актриса Асал Шодиева «Исломхўжа» фильмининг ёпиқ премьераси арафасида «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди.
Антарктида - Ер сайёрасининг энг жанубий қитъасидир.
2019-2020 йилларда бутун Марказий Осиё минтақасида Россияда ишлаб чиқарилган робот-полициячилар хизматга киришиши кутилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости нашрига Россиянинг Promobot компанияси раҳбари Олег Кивокурцев хабар берган.
Аллоҳ таоло ўз каломида: “Эркаклар аёллар устидан раҳбардир”, деб эркак кишини хонадони ва ўз аёлининг раҳбарлигини баён қилди. Ҳа, мўмин мусулмонлар оиласида эр раҳбардир.
Бугун, 23 август куни Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизовнинг буйруғига кўра, Ҳаким Муҳиддинов Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факултети бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди, шу билан бирга у университет проректори лавозимини ҳам эгаллади.
Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган спорт гимнастикаси баҳсларида ҳамюртимиз Оксана Чусовитина кумуш медални қўлга киритди.
Чеченистонда полиция ходимларига ҳужум қилиш ҳақидаги кўрсатма хориждан ижтимоий тармоқлар орқали берилган. Республика раҳбари Рамзан Қодиров Қурбон ҳайити куни Шали, Мескер-юрт ва Грознийда ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳаётига қасд юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари бўйича ҳисоботларни тинглагандан сўнг шундай хулосага келди.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Тўртинчи августда Венесуэла президенти Николас Мадурога қарши дрон орқалига уюштирилган суиқасд, бундай аппаратларнинг ҳарбий имкониятлари ҳам анчагина эканини кўрсатди.
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сирот кўпригидан ўтишда қурбонлик қилинган уловларда ўтилади. Савол: бу ерда уловда эр-хотин бирга ўтади деган жойи йўқ. Демак эр- хотин, ёки ота-она қурбонликни алохида қилиши керак эканда? Ундай булса мен уйда пенсионер ота-онам билан яшайман. Хонадонда ота-она эр-хотин бўлсак 4та қурбонлик қилиш керакми?
Иккинчи бор ижтимоий лойиҳага режиссёрлик қилаётган Лола, бу сафар параолимпиячиларни қўллаб-қувватлашга даъват этмоқда.
БМТ чоршанба куни Мьянма ғарбидаги Аракон вилоятига инсонпарварлик ёрдамлари етказиш жуда ҳам чеклангани ва Бангладешга Аракондан роҳинжаларнинг қочиб келиши давом этаётганини ҳақида маълумот берди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Айни вақтда қарор Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган.
Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида Хоразм вилояти Хотин-қизлар қўмитасининг навбатдаги бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хўжайли тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари марказда хизмат кўрсатиш билан бир қаторда туманимизнинг энг чекка ҳудудларида яшайдиган аҳолига борган ҳолда мобил хизматларини кўрсатишади.