Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовларида етарли балл тўплай олмаган, аммо оширилган контракт пулини тўлаш ҳисобига олийгоҳга кирмоқчи бўлган абитуриентлардан шу кунларда аризалар қабул қилиниб, шунга асосан, тўлов амалга оширилмоқда. Аммо улар ўқишни ҳамма қатори сентябрдан эмас, бироз кечроқ бошлайди.
Jay-Z номи билан машҳур америкалик рэпер Шон Кори Картер Forbes журнали талқинига кўра, 2018 йилда хип-хоп услубида энг кўп ҳақ олувчи мусиқачилар рўйхатида етакчилик қилди, деб ёзади «РИА Новости».
12 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ва унинг турмуш ўртоғи Темур Тилляев продюсерлигида суратга олинган “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” ҳужжатли фильми жамоатчиликка тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Жиззах вилоятидаги "Фориш" полигонида франциялик ҳарбийлар билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати Спутник Ўзбекистон мухбирига.
Хитойда жарроҳлар беморнинг миясидан ўн сантиметрли тасмасимон қуртни олиб ташлади,деб хабар бермоқда «Trud.ru».
“Барселона” айни дамда Европанинг етакчи клубларидан бири ҳисобланади. Каталония клуби узоқ йиллардан бери Европада кўплаб совринларни қўлга киритиб келмоқда.
2018 йилда йўловчилардан бири аэропортда ўзининг 250 000 сўм пули йўқолганидан шикоят қилиб, пулни топишда ёрдам беришларини сўрайди.
Бундан буён киностудияларнинг давлат тасарруфида бўлган мавжуд кинотеатрлар билан тўғридан-тўғри алоқалари тугатилди.
У Сенатда Тошкент шаҳрини намойиш қилувчи бешинчи сенатор бўлди.
Ўзбек кино санъатининг ёрқин вакили Жавоҳир Зокиров қизиқ ҳолат ҳақида гапирди. Бу видео жуда тез оммалашиб кетди.
Бугун, 14 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзор тумани Байналмилал кўчасида ўзига хос пиёдалар ўтиш йўлаги пайдо бўлди. У йўлни кесиб ўтувчи одамларни огоҳлантиради.
Бир йил аввал, 2017 йил июль ойида Сергелидаги автомобиль бозори кўчирилиши ҳақида хабарлар тарқаганди. Шундан сўнг, бозор Тошкент вилояти Чиноз туманига кўчирилиши айтилганди.
Жорий йил 12 сентябрь куни Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ижро тузилмасига айрим ўзгартиришларни киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 сентябрь куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12 даража илиқ, кундузи 27-29 даража иссиқ бўлади.
Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда сабр-қаноатли бўлиш ва ғам-қайғуларни мардоновор қарши олиб ҳар доим кўтаринки кайфиятда юриш лозимлиги кўп айтилган.
Бухоро вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактиктадбирлар давомида, Кўксарой кўчаси 33-уйда яшовчи, 1955 йилда туғилган нафақахўр Фарзалиев Ислом Валиевич 30.000 сўм миқдоридаги нақд пул эвазига қўшмачилик жиноятини содир қилганлиги аниқлади.
...Воқеанинг бундай тус олишини кутмаган ходим бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига билдирги киритиб, воқеа тафсилотларини маълум қилади...
Бугун фуқароларга ҳар томонлама қулайлик яратиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида қаноатлантириш энг устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
“Тошкент-Нижний Новгород-Тошкент” йўналиши бўйича янги халқаро автобус қатнови очилди. Жорий йилнинг 14 сентябрь санасида маҳаллий вақт билан 8:00 да Тошкент автовокзалидан Нижний Новгородга биринчи автобус йўлга отланди.
Афғонистонда ҳукм сураётган қурғоқчилик оқибатида аҳоли ичимлик суви ахтариб, мамлакатдан ташқарига чиқишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда “Al jazeera” телекомпанияси хабар берди.
Routes авиация хизмати маълумотига кўра, Жанубий Кореянинг Сеул – Чеджу йўналиши энг машҳур авиақатнов, деб эътироф этилган.
Самарқанд вилоят адвокатлар палатаси раҳбари Отабек Ахтамов 3 сентябрь куни ДХХ ходимлари томонидан 12 минг АҚШ доллар олаётган пайтда қўлга туширилган.
Портлашлар Андовер, Норт-Андовер ва Лоренс шаҳарларида содир бўлди, деб хабар бермоқда NBC News. Барча шаҳарлар Массачусетс штатида жойлашган.
Ўтган ҳафта Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинган iOS-илова бўлган VPN Proxy Master позицияларини йўқотмоқда ва еттинчи ўринга тушиб кетди. Бундан App Annie маълумотлари дарак беряпти.
Сокин тун. Қишлоқ кўчаларида сукунат ҳукмрон. Ҳар замонда итларнинг безовта ҳургани эшитилиб қолади. Бу пайтда зарур иши бўлмаса, ҳеч ким кўчага чиқмайди.
Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «O‘zbekiston 24» телеканали орқали мактаб формаси ҳақида намойиш этилган видеолавҳа юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди. Лавҳада ёш-ёш ўқувчи қизларнинг юбкалари калталигидан тортиб, ўқитувчиларнинг формаси юзасидан танқидий фикрлар билдирилган.
SpaceX компанияси ўз космик кемасида Ой атрофида бир марта айланишни амалга оширадиган илк туристни танлади, деб ёзади «ТАСС» компания сайтига таяниб.
АҚШ энергетика вазири Рик Перри Вашингтон бошқа давлатларни “ўзини номуносиб тутганлик” учун жазолашда энергетикадан босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланишга ҳақли, деб айтди.
2018 йилнинг 14 сентябрь куни Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар давлат вазири Мобашир Жавад Акбар бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келади.
— Келиним хиёнат қилганлиги сабабли ўғлим ажрашмоқчи. Ўртада бола бор. Хиёнаткор аёлга боласининг тарбиясини ўғлим ишонмаяпти. Бундай ҳолатда бола отада қоладими? (А.Д, Андижон вилояти, Хўжаобод тумани)