Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказди

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказди

Жиззах вилоятидаги "Фориш" полигонида франциялик ҳарбийлар билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати Спутник Ўзбекистон мухбирига.

"Режага кўра тажриба алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг деярли барчаси «Фориш» полигони тоғли ҳудудларида ўтказилади. Бунда асосий эътибор ҳарбийларнинг мерганлик маҳоратини оширишга қаратилган", - деди суҳбатдош.

Франциядан келган мутахассислар "Мерган кундалиги" ўқув қўлланмасига асосан ҳарбий хизматчилар билан 3 босқичли тайёрлов машқларини олиб боришмоқда. Унга кўра дастлаб ҳарбийларнинг мерганлик даражаси аниқлаб олинади. Шундан сўнг улар гуруҳларга бўлиниб, ўз даражасига кўра уларга алоҳида машғулотлар ўтилади.

Таъкидланишича, бундай тажриба алмашиш ҳар икки томонга ҳам жуда фойдали бўлиб, келгусида ҳам шу турдаги биргаликдаги машғулотларни давом эттириш яхши натижа беришига ишонч билдирилмоқда.

 

Киритилди: 14:17 14.09.2018. Ўқилди: 1137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!