Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учундир.
Муҳаммад ибн Маслама ал Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Замонингизда Роббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар”, дедилар (Тобароний ривояти).
Бандаларга туҳфа қилинган мавсумлардан бири Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни ҳисобланади. Бу кунларни ғанимат билган, уларни бекорга ўтказиб юбормаган инсон қандаям бахтли инсондир. Бундай улуғ кунлар бандадан уни гўзал қарши олиши ва унда кўпроқ солиҳ амаллар қилишини талаб қилади. Инсон дунёда гўёки мусофир кабидир. Мусофир сафарга тайёргарлик кўриб чиқса, сафари хайрли, барокатли бўлади. Биз учун дунёдан охират сафарига тайёргарлик кўриб бормоғимиз лозимдир. Бу кунлар эса ўта қимматли ва қайтиб келмайдиган кунлардир.
“Роббингиздан бўлган мағфиратга шошилинглар” ("Оли Имрон" сураси,133-оят)
“Бaс, мусoбaқaлашувчилaр мaнa шундa мусoбaқa қилсинлaр!” ("Мутоффифийн" сураси, 26-оят)
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАДИГАН АМАЛЛАРИМИЗ:
Саҳобалар ва тобеинлардан такбирнинг турли сийғалари ворид бўлган:
1. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбару кабиро.
2. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валлоҳу акбару валиллааҳил ҳамд.
3. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбару валиллааҳил ҳамд. Аллоҳ таолони кўпроқ зикр қилиш.
Гуноҳ-маъсиятлардан узоқлашиш. Гуноҳлардан доим узоқлашиш лозим, хусусан бу кунларда батариқа авлодир. Чунки улуғ кунларнинг ҳурматини поймол қилиб у кунларда қилинган гуноҳларнинг жазоси бошқа кунларникидан кўра оғирроқ бўлади.
Қудратуллоҳ СИДИҚМЕТОВ,
Тошкент шаҳар “Аҳмаджон қори” жоме масжиди имом ноиби