Бугун, 1 август куни соат 10:40 ларда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Жиззах вилояти Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудидаги дала майдонида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.
Ҳозирда ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркиб чиқиб кетган.
Дастлабки бўлинмалар ёнғин жойига етиб борди ва ёнғинни ўраб олиш ишлари бошланди.
Ҳодиса тафсилотлари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.