Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Зомби-танкер» Гибралтар бўғозида хавф уйғотмоқда

«Зомби-танкер» Гибралтар бўғозида хавф уйғотмоқда

Россиядан чиққан Chariot Tide нефть танкери бир ҳафтадан бери бошқарувсиз ҳолда Гибралтар бўғози кириш қисмида дрейф қилмоқда. Кема двигатели ишдан чиққан, бортда беш нафар россиялик бор.

Танкер аввал Марокаш ҳудудий сувларида тўхтаган, аммо бўрон сабаб очиқ денгизга сурилиб кетган. 425 минг баррель нефть сиғими туфайли экологик ҳалокат хавфи юзага келган.

Испания танкерни буксир ёрдамида Коста-дель-Соль яқинига олиб келди. Ҳудудда Испания, Британия ва Марокаш ҳарбий кемалари навбатчилик қилмоқда. Кемани Таңжер портига қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Chariot Tide Мозамбик байроғи остида сузади, Усть-Лугадан чиққан ва Ғарб давлатлари томонидан Россиянинг «соя флот»и билан боғлиқ, санкция остидаги кема сифатида қаралмоқда.

Киритилди: 21:43 28.01.2026. Ўқилди: 327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!