Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Zo'r TV" телеканали ҳудудида номаълум шахслар портловчи модда ўрнатаётгани ҳақида хабар тарқалди

"Zo'r TV" телеканали ҳудудида номаълум шахслар портловчи модда ўрнатаётгани ҳақида хабар тарқалди

Жорий йилнинг 6 июль куни соат 08.56 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Яшнобод туманидаги “Zo'r TV” телеканали жойлашган ҳудудда 2 нафар номаълум шахс портловчи модда ўрнатаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабар асосида зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва бошқа мутахассислар воқеа жойига етиб борди. Ҳудуд ўрганилганда портловчи ёки ҳаёт учун хавфли бўлган бошқа моддалар аниқланмади, хабар ўз тасдиғини топмади, хавотирга асос йўқ. Ҳозирда “Зўр ТВ” телеканали ўз иш фаолиятини доимгидек олиб бормоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 12:11 06.07.2022. Ўқилди: 5321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!