Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Зидан "Бавария"ни бошқариши мумкин

Зидан "Бавария"ни бошқариши мумкин

Франциялик бош мураббий Зинедин Зидан Мюнхеннинг "Бавария" клубини бошқаришга бир қадам қолди.

Манбага кўра, икки томон ўртасидаги музокараларнинг бориши билан таниш одамлар ҳали имзоланмаган битимни амалда якунланган деб ҳисобламоқда. Шунингдек, Зидан немис клуби раҳбариятидан жамоани кучайтиришни режалаштираётгани ҳам хабар қилинган.

Амалдаги бош мураббий Томас Тухел ёзда "Бавария"ни тарк этади. Немис мутахассиси билан келишув 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган, бироқ томонлар шартномани муддатидан олдин бекор қилишга келишиб олишган.

Киритилди: 22:25 19.04.2024. Ўқилди: 861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!