Бугун 9 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Зеленский Яқин Шарққа маслаҳатчилар юбормоқчи

Зеленский Яқин Шарққа маслаҳатчилар юбормоқчи

Влодимир Зеленский Яқин Шарққа Shahed дронларига қарши курашишда ёрдам бериш учун маслаҳатчилар юборилишини эълон қилди.

Украина президенти Влодимир Зеленский Украина Яқин Шарқда жойлашган АҚШ қўшинларини Эрон зарбаларидан ҳимоя қилиш бўйича ёрдам масаласида “дастлабки сигналлар”ни олганини маълум қилди.

“Биз экспертлар юборамиз ва уларни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча нарсани тақдим этамиз. Бу мулоқотда кўплаб масалалар муҳокама қилинмоқда. Тафсилотлар ҳақида гапиришга эрта. Келаси ҳафта экспертлар манзилга боргач, вазиятни ўрганади ва ёрдам беради. Шундан сўнг кейинги қадамларни белгилаймиз. Учрашувларнинг дастлабки натижаларини кутиш керак”, — деди Зеленский.

Киритилди: Бугун 13:24. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!