Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский: хавфсизлик кафолатланса, 3 ой ичида Украинада сайловлар бўлиб ўтади

Зеленский: хавфсизлик кафолатланса, 3 ой ичида Украинада сайловлар бўлиб ўтади

Украина президенти Владимир Зеленский халқаро ҳамкорлар хавфсизлик кафолатини тақдим этса, мамлакатда 60–90 кун ичида президент сайловларини ўтказишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда у Италияда журналистларга берган баёнотида айтиб ўтди.

Зеленскийга кўра, Украина раҳбарияти сайловлардан қочаётгани ёки уруш шунинг учун чўзаётгани ҳақидаги гаплар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Унинг таъкидлашича, сайлов ўтказиш учун икки асосий шароит – хавфсизлик ва қонуний асослар (Украина қонунчилигига кўра, ҳарбий ҳолат пайтида сайловлар ўтказилмайди) етарли бўлиши керак.

«Мен сайловларга тайёрман. АҚШдан, ва агар мумкин бўлса – европалик шерикларимиз билан бирга, сайловлар хавфсизлигини таъминлашни сўрайман. Агар улар шундай шароитни яратса, 60–90 кун ичида Украина сайлов ўтказишга тайёр бўлади», – деди Зеленский.

Шунингдек, у украин парламентидан ҳарбий ҳолат давридаги сайлов қонунчилиги бўйича таклифлар тайёрлашни талаб қилди.

Маълумот учун, Украина қонунларига кўра, ҳарбий ҳолат вақтида президент ва парламент сайловлари ўтказилмайди. Мамлакатда ҳарбий ҳолат эса 2022 йил февраль ойида Россиянинг тўлиқ ҳужуми бошлангач жорий этилган ва бир неча бор узайтирилган. Мамлакатнинг бир қисми ҳали ҳам Россия томонидан оккупация қилинган, бу эса сайловларни амалий томондан ҳам мушкул қилади.

Эслатиб ўзтамиз, 9 декабрь куни Дональд Трамп Politico’га интервьюсида Украинада сайлов ўтказишнинг вақти келгани ҳақида гапирганди.

Киритилди: Бугун 15:29. Ўқилди: 212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!