The Guardian: Зеленский Вашингтондаги НАТО саммитидан кейин Британияга боради.
Америка пойтахтида бўлиб ўтган НАТО саммитидан сўнг Владимир Зеленский Британияга ташриф буюради. Бу ҳақда Британия ҳукуматидаги манбаларга таяниб, The Guardian газетаси хабар берди .
«Зеленский келаси ҳафта Украина , Европа хавфсизлиги ва демократия масалаларини муҳокама қилиш учун йиғиладиган Европа етакчиларига мурожаат қилиш учун Буюк Британияга бориши кутилмоқда », — дейилади нашрда.
Тахминларга кўра, Буюк Британиянинг янги бош вазири Кей Стармер Зеленскийнинг европалик сиёсатчилар билан учрашувидан фойда кўради, шунингдек, Европа Иттифоқи сиёсатчилари билан ўз муносабатларини мустаҳкамлайди .
Бунга қадар Владимир Зеленский Украинага тез-тез ёрдам сўраб мурожаат қилгани учун Европа Иттифоқида қораланган эди .
Европалик амалдорлардан бири Украина раҳбари «иттифоқдошларидан узоқлашмаслик» учун эҳтиёткорроқ юриши кераклигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина бир вақтнинг ўзида 130 та Ф-16 қирувчи самолётини қабул қилмоқчи эканлиги маълум бўлган эди .