Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатдаги уруш бир неча ой ичида тугаши мумкинлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Россия, АҚШ ва Украина делегациялари ўртасидаги олдинги уч томонлама музокаралар конструктив бўлган.
«Зеленский музокаралар конструктив давом этса, можаро бир неча ой ичида тугаши мумкинлигини қўшимча қилди», деб ёзади нашр.
Украина раҳбари шунингдек, янги музокаралар босқичини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, делегациялар 17 ёки 18 феврал кунлари Қўшма Штатларда учрашиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 24 феврал куни Россиянинг Украинага босқинига роппа-роса тўрт йил тўлади.