Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский: "Украина Россияга энергетика соҳасида сулҳ таклиф қилди"

Зеленский: "Украина Россияга энергетика соҳасида сулҳ таклиф қилди"

Украина Россияга энергетика соҳасида сулҳ тузиш таклифини тақдим этди.

UNIAN портали хабар беришича, Украина президенти Владимир Зеленский бу ҳақда кечки нутқида маълум қилди.

"Агар Россия Украина энергетика секторига ҳужумларни тўхтатса, биз ҳам шунга ўхшаш жавоб қайтарамиз. Россия томони америкаликлар орқали бундай таклиф билан чиқди", деб таъкидлади Украина раҳбари.

Зеленский шунингдек, Киев Москвага Пасха байрамлари учун бир неча бор сулҳ тузишни таклиф қилганини, аммо Россия раҳбарияти рад этганини эслатди.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!