Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Зеленский Украина расмийлари Россия билан алоқадор диний ташкилотлар фаолиятини тақиқлаш ниятида эканини айтди

Зеленский Украина расмийлари Россия билан алоқадор диний ташкилотлар фаолиятини тақиқлаш ниятида эканини айтди

Президентнинг сўзларига кўра, бундай қонун бўйича қарор Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишида қабул қилинган, унда «Украинадаги айрим диний доиралар ва тажовузкор давлат ўртасидаги алоқаларнинг кўплаб фактлари» кўриб чиқилган.

«Биз давлатимиз учун мустақилликнинг тўлақонли бўлишини таъминлаймиз. Хусусан, маънавий мустақилликни таъминлаймиз, - деди президент. - Биз ҳеч қачон ҳеч кимга Украина қалбида империя қуришига йўл қўймаймиз».

Ўз баёнотида Зеленский Украина православ черкови (УОC) низомининг Москва Патриархияси билан черков-каноник алоқаси борлиги бўйича экспертиза ўтказиш буйруғини алоҳида эслатиб ўтди.

Ўтган ҳафталарда Украина Хавфсизлик хизмати ушбу черков фойдаланаётган объектларда кўплаб тинтувлар ўтказди.

Россия билан урушдан олдин у УОC (МП) сифатида танилган эди, аммо май ойида бу черков кенгаш ўтказди, шундан сўнг у Москва Патриархиясидан мустақиллигини эълон қилди. Шу билан бирга, УОC ҳақиқатан ҳам Москвадан мустақил бўлганми ёки йўқми деган муҳокамалар давом этмоқда.

Киритилди: 15:25 02.12.2022. Ўқилди: 1190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!