Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский Украина Қуролли кучлари ҳақида муҳим баёнот берди

Зеленский Украина Қуролли кучлари ҳақида муҳим баёнот берди

Украина Қуролли кучлари АҚШ ёрдамисиз ўзини ҳимоя қила олмайди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Одамлар тайёр бўлади, лекин ўқ-дорилар тайёр бўлмайди, бригадалар тайёр бўлмайди... нафақат бизнинг қарши ҳужумимизга, балки улар мудофаага, кучли бўлишга тайёр бўлмайди. Бу жуда қийин бўлади", — деди у.

Зеленский Украинанинг жанг майдонидаги позицияси АҚШ ёрдамига боғлиқлигини қўшимча қилди.

“Ҳаракат, муваффақият, юксалиш – ҳаммаси АҚШга боғлиқ”, — дейди у.

Америка расмийларининг таъкидлашича, декабрь ойида улар Украинани қўллаб-қувватлаш учун маблағни тугатган ва Конгресс янги ажратмаларни тасдиқламагунча, улар қурол ва ўқ-дорилар билан таъминлай олмайди.

Киритилди: 14:03 27.02.2024. Ўқилди: 2461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!