Украина Президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши таркибини янгилади.
Бу ҳақда "РБК-Украина" нашри тегишли фармонга таяниб хабар берди.
Фармонга кўра, МХМК таркибига Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва энергетика вазири Денис Шмигал ва Мудофаа вазири Михайло Фёдоров киради.
Шу билан бирга, худди шу фармон билан Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) собиқ раҳбари Василий Малюк МХМКдан олиб ташланади.
Йил бошида Владимир Зеленский мамлакат юқори раҳбариятида кенг кўламли кадрлар ўзгаришларини бошлади. Кирило Буданов Президент девони раҳбари этиб, илгари Ташқи разведка хизматини бошқарган Олег Ивашченко эса Бош разведка бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.
Ҳукумат ичида ҳам ротациялар бўлди. Михайло Фёдоров мудофаа вазири этиб, Денис Шмигал эса Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва Энергетика вазирлиги раҳбари этиб тайинланди.