Украина президенти Владимир Зеленский Киев барча муаммоларни фақат дипломатия йўли билан ҳал қилмоқчи эканини айтди.
Унинг қайд этишича, бу Украинага катта уруш таҳдиди ва ҳарбий босқин санаси белгиланиши биринчи марта эмас. Унинг фикрича, бу «бугунги кунда давлат ҳар қачонгидан ҳам кучли» эканлигидан далолат беради. Украина етакчисининг қўшимча қилишича, мамлакат ўз қуролли кучларига ишонади, армиянинг асоси эса «ўз халқининг ишончи ва кучли иқтисодиёт»дир.
Шу билан бирга, Зеленский Киев тинчлик тарафдори ва барча муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилмоқчи эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у Донбасс ва Қримнинг Украинага қайтишини билдирди. «Биз бировнинг мулкига тажовуз қилмаймиз, лекин ўз мулкимиздан ҳам воз кечмаймиз», деди у.