Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ Президентининг элчиси Стив Уиткофф ва НАТО Бош котиби Марк Рютте билан телефон орқали суҳбатлашди.
Бу ҳақда Зеленский ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
"Мен Президент (АҚШ) Дональд Трампнинг вакиллари Стивен Уиткофф ва Жаред Кушнер билан яхши суҳбатлашдим. Сенатор Линдси Грэм ва НАТО Бош котиби Марк Рютте ҳам алоқада бўлишди. Украина Американинг муносиб тинчлик ўрнатишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларини қадрлайди", деб таъкидлади у.
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, томонлар келгуси кунларда Украина ва АҚШ ўртасида хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги ҳужжатни илгари суриш учун алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар. "Айнан шу нарса урушга абадий чек қўйиш учун йўл очиши мумкин", деб таъкидлади Зеленский.