Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский Уиткофф ва Кушнер билан телефон орқали суҳбат ўтказди

Зеленский Уиткофф ва Кушнер билан телефон орқали суҳбат ўтказди

Зеленский Уиткофф ва Кушнер билан телефон орқали суҳбат ўтказди.

Бу ҳақда Украина президенти ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

Ушбу мулоқотда, шунингдек, ҳозирда АҚШда бўлган Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Умеров ва Бош штаб бошлиғи Гнатов ҳам иштирок этди.

"Мазмунли ва конструктив мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбат давомида қон тўкилишини тўхтатишни кафолатлай оладиган ва Россиянинг Украинага учинчи босқини хавфини, шунингдек, Москванинг ўз ваъдаларини бажармаслик таҳдидини бартараф эта оладиган асосий масалалар муҳокама қилинди", — деди Зеленский.

"Тез орада янги музокаралар бўлади, ҳозирча эса Умеров ва Гнатов ҳисобот бериш учун Украинага қайтмоқда. Чунки ҳамма нарсани телефон орқали муҳокама қила олмаймиз, шу сабабли ғоялар ва таклифлар устида жамоалар билан батафсил ишлаш керак бўлади", — дея қўшимча қилди Украина етакчиси.

Киритилди: 22:21 06.12.2025. Ўқилди: 199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!