Украина президенти Владимир Зеленский ўт очишни тўхтатиш режимини 30 кунга узайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Bild нашри ёзмоқда.
"Агар тўлиқ сулҳга амал қилинса, Украина уни 20 апрелдан кейин ҳам узайтиришни таклиф қилади" - деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, бу Украинага Россиянинг ҳақиқий ниятларини кўришга имкон беради.
"30 соат сарлавҳалар учун етарли, аммо ҳақиқий ишончни мустаҳкамлаш чоралари учун етарли эмас. "30 кун - тинчлик учун имконият." - дея қўшимча қилди Украина раҳбари.
Зеленский Украина Россия томонининг ҳаракатларига носимметрик жавоб беришга тайёрлигини таъкидлади: “Сукутга жавобан жимлик, ҳужумларга жавоб зарбалари”
Шу билан бирга, у Киев Москва сўзларига ишонмаслигини қўшимча қилди.
Эълон қилинган оташкесимга қарамай, шанба оқшомида Россия қўшинлари Украина позицияларини ўққа тутишда давом этди.