Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Зеленский Россияга ҳужум қилишда Ғарб қуролларидан фойдаланмайди

Зеленский Россияга ҳужум қилишда Ғарб қуролларидан фойдаланмайди

Украина президенти Владимир Зеленский Киев Россия ҳудудларига зарба беришда Ғарб қуролларидан фойдаланмаслигини айтди. Бу ҳақда у CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

«Мен кўп марта айтганман, бизни Россия ерлари қизиқтирмайди», деди сиёсатчи. Бундан ташқари, Украина раҳбари яна Москва билан музокараларни имконсиз деб атади. Зеленский россиялик ҳамкасби Владимир Путинга ишончи йўқлигини, чунки у ўз сўзида турмаганини таъкидлади.

Украина раҳбари можаро давом этса, учинчи жаҳон уруши бошланишини қайд этди. Унинг фикрича, дипломатик ечим Россия ўз қўшинларини олиб чиққандагина мумкин.

Киритилди: 09:14 09.03.2023. Ўқилди: 5678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!