Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонидан уюштирилган оммавий ҳужумда 650 дан ортиқ дрон ва «ўттиздан зиёд» ракета ишлатилганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, зарбалар асосан энергетика тизими, фуқаролик ва ҳаётий инфратузилма объектларига қаратилган. Зеленский Киев, Хмельницкий ва Житомир вилоятларида камида уч киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари ҳали дрон ва ракеталар сони бўйича аниқ маълумот эълон қилгани йўқ. Россия томонидан ҳозирча расмий баёнот берилмаган.