Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Зеленский Путиннинг «Орешник» таҳдидига жавоб қайтарди

Зеленский Путиннинг «Орешник» таҳдидига жавоб қайтарди

Зеленскийнинг айтишича, Путин урушни тугатишдан «манфаатдор эмас».

Путиннинг «Орешник» ракеталарини ишлатиш ва Киевдаги «қарор қабул қилиш» марказларига зарба бериш таҳдидига жавобан Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари «бу урушни тугатишдан манфаатдор эмаслигини», айтди.

«Бундан ташқари, Путин бошқаларнинг бу урушни тугатишига йўл қўймасликка уринмоқда,» деди Зеленский ўзининг кечки мурожаатида. «Унинг "Орешник" билан ҳозирги қилич ўйнатиши фақатгина (АҚШ Президентлигига сайланган Доналд) Трампнинг лавозимга киришидан сўнг амалга оширадиган саъй-ҳаракатларига халақит беришга қаратилган.»

Трамп Россиянинг Украинага бостириб киришини 24 соат ичида тугатиши мумкинлигини ва 20 январь куни инаугурация маросимидан сўнг урушни тугатиш бўйича кенг кўламли музокаралар бўлиши мумкинлигини даъво қилган.

«Путин президент Трамп урушни якунлай олмаслиги учун вазиятни ҳозир кескинлаштирмоқчи», деди Зеленский. «Путин бу урушнинг ягона айбдори ва урушга ишонувчи ягона шахсдир. Шунинг учун ҳам Путиннинг ҳозирги кескинлашуви, пировардида АҚШ президентини Россиянинг шартларини қабул қилишга мажбурлашга қаратилган босим шаклидан бошқа нарса эмас. Биз барча мавжуд хавф-хатарлардан хабардормиз».

Киритилди: 22:25 29.11.2024. Ўқилди: 2411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!