Маросим Европарламентда Украина президенти иштирокисиз бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда DW'нинг Страсбургдаги мухбири.
Германия собиқ канцлери Ангела Меркел ва Полша собиқ президенти, "Солидарность" ҳаракати етакчиси Лех Валенса мукофотни Европарламент спикери Роберта Метсоладан қабул қилиб олди. Залдагилар уларни тик туриб, давомли қарсаклар билан олқишлади. 20 нафар лауреат орасида украиналик ҳуқуқ ҳимоячиси, Фуқаролик эркинликлари маркази раҳбари Александра Матвийчук ҳам бор.
"Мен Украинаданман. Уч аср давомида биз Россия империяси соясида қолдик. Мен бу ерга: Европа, биз қайтдик деб айтиш учун келдим", – деди у ўз нутқида.
Матвийчукнинг сўзларига кўра, Путин кенг кўламли урушни шунчаки Украина заминининг яна бир қисмини босиб олиш учун бошламаган — унинг мантиқи тарихий омилларга таянади, чунки у Украинани Европага ўтиш кўприги деб билади.
Ушбу янги мукофот билан Европа бирлиги, демократия ва европа қадриятларини ҳимоя қилишга улкан ҳисса қўшган инсонлар тақдирланади, дейилади хабарда.