Россия қўшинлари Киевга яқинлашаётган пайтда Украина президенти Владимир Зеленский бункерга олиб кетилди. Бу ҳақда СТРАНА.уа ёзмоқда.
Зеленский Европа Иттифоқининг фавқулодда саммитида «ертўладан ёки бункердан» қатнашгани ҳам маълум.
«У ертўла ёки бункерга ўхшаган жойда ўтирарди. У бизга Украинадаги вазият ҳақида гапириб берди. Биз хайрлашганимизда эса, бир-биримизни бошқа кўришимиз аниқ эмаслигини ҳаммамиз билардик. Ҳаммаси кейинги бир неча кун ичида воқеалар қандай ривожланишига боғлиқ», — деди Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон.