Владимир Зеленский Украина Россия ҳудудига зарба бериш учун узоқ масофали ракета тизимларидан фойдаланмоқчи эмаслигини айтди.
"АҚШдаги баъзи одамлар ёки Оқ уйдагилар Россияга ҳужум қилиш учун узоқ масофали ракеталардан фойдаланишимиз мумкинлигини айтишмоқда: қаранг, биз Россияга ҳужум қилишни режалаштирмаяпмиз. Россия Федерацияси бизни қизиқтирмайди. Биз уларнинг ҳудудида жанг қилмаяпмиз", деди Зеленский Newsmax телеканалига берган интервьюсида.