Украина Президенти Владимир Зеленский Россия томонидан амалга оширилган кенг кўламли ҳужумлар ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирган.
«Умуман олганда, шу ҳафта давомида Россия Украинага қарийб 1600 та ҳужумчи дрон, 1100 та авиабомба ва учта ракета отди. Россия Украина Қуролли Кучларининг ҳаво ҳужумидан мудаффа тизимларини оммавий ҳужумлар орқали ўта зўриқиш ҳолатида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Шу сабабли ракеталар етказиб берилиши жуда муҳимдир», — деб ёзди Зеленский.
У Москвага босимни давом эттириш зарурлигини таъкидлаб ўтган. Украина Президенти Россияга қарши янги санкциялар пакети устида ишлаётган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.
Зеленский бундан олдин Днепропетровск ва Одессада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими кучайтирилишини маълум қилган эди. Украина етакчиси буни 1 май куни Россия Қуролли Кучлари томонидан амалга оширилган оммавий дрон ҳужумларига жавобан эълон қилди.