Владимир Зеленский Европадаги қувғиндаги Беларусь мухолифати бўйича махсус вакил тайинлашни таклиф қилди.
"Дипломатик корпусда кадрлар ўзгариши бўлади. Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь ва Европадаги Беларусь жамоатчилиги бўйича махсус вакил лавозимига номзодларни тайёрламоқда", — деди у ўзининг Telegram-каналидаги видеомурожаатида.
Зеленский ушбу лавозимга кўрсатиладиган номзодлар ҳақида маълумот бермади.