Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский АҚШ ва Украина вакиллари учрашувини эълон қилди

Зеленский АҚШ ва Украина вакиллари учрашувини эълон қилди

Украина президенти Владимир Зеленский ушбу ҳафта якунида Украина ва АҚШ делегациялари учрашуви бўлиб ўтишини маълум қилди. Учрашувда Украина ва Россия ўртасидаги эҳтимолий тинчлик музокаралари имкониятлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Бу ҳақда Report нашри украин ОАВга таяниб хабар берди.

Зеленскийнинг айтишича, у шунингдек, бугун АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог билан ҳам учрашади. Учрашувда россиялик ҳамкорлар билан бўлиши мумкин бўлган музокараларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинади.

Зеленский: “Ҳафта охирида Украина ва АҚШ делегациялари учрашуви бўлади. Бугун эса Келлог билан учрашиб, Россия томони билан эҳтимолий учрашувга тайёргарлик жараёнларини давом эттирамиз”, — деди у.

Киритилди: 18:44 25.08.2025. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!