Бугун 1 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Зеленский 1200 кишини ўзаро алмашиш режалаштирилаётганини айтди

Зеленский 1200 кишини ўзаро алмашиш режалаштирилаётганини айтди

Россия ва Украина “1200 га 1200” формуласи асосида ўзаро алмашинувни амалга оширишни режалаштирмоқда, деб маълум қилди Украина президенти Владимир Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, алмашинув бўйича келишув мавжуд, томонлар рўйхатлар устида ишламоқда. Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров Россия вакили билан мулоқот тўғрисида ахборот берди.

Сўнгги ойларда Россия ва Украина ўртасида бир неча босқичда асирлар алмашинуви амалга оширилди. Икки мамлакат ўртасида асирлар алмашинувининг тўққизинчи босқичи 23 июл бўлиб ўтганди.

Киритилди: 03:45 04.08.2025. Ўқилди: 986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!