Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Захарова энди АҚШга "тош отди"

A A A
Захарова энди АҚШга "тош отди"

Америка Қўшма Штатлари уни нимагадир мажбурлайдиган барча келишувлардан мунтазам равишда чиқиб кетади, деди Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова. У Вашингтоннинг Очиқ осмон тўғрисидаги шартномасидан чиққанини шундай изоҳлади.

"Бу воқеанинг Россияга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Гап шундаки, Америка Қўшма Штатлари ҳукумати қўлларини "боғлайдиган" барча битимлардан мунтазам равишда чиқиб кетади. Бу Россия билан муносабатларнинг ёмонлиги ёки бошқа масала эмас, балки АҚШ ўзи учун ноқулай деб ҳисоблаган барча мажбуриятларни бекор қилди.

Қўшма Штатлар ўзини махсус кучларга эга бўлган алоҳида мамлакат сифатида кўрсатмоқда. Американи ўзини махсус ваколатларга эга бўлган, мажбуриятлар билан боғланмаган ва қоидаларга бўйсунмайдиган давлат деб ҳисоблайди. Уларга бу давлатни бошқа мамлакатлар билан тенглаштирадиган ҳеч нарса керак эмас", деди Захарова.

Олдинроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп пайшанба куни Вашингтон Очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқишини ва Россия ўз мажбуриятларини бажармагунча келишувга қайтмаслигини эълон қилди. Россия эса ушбу шартномани бузганлиги ҳақидаги айбловларни бир неча бор рад этди.

Киритилди: 18:49 24.05.2020. Ўқилди: 4668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар