Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Зарина Низомиддинова иккинчи марта она бўлди (ФОТО)

Зарина Низомиддинова иккинчи марта она бўлди (ФОТО)

Олдинроқ актриса Зарина Низомиддинованинг Россияга кетгани ҳақида хабар берган эдик. Актрисанинг ўзи эса Москвада яна бир фарзандни дунёга келтирганини маълум қилди.

«Ассалому алайкум, саҳифамнинг мен учун қадрли бўлган аъзолари! Кеча ўзим тўғримда, Россия кинематографини забт этиш учун севимли ватаним — Ўзбекистонни тарк этди, деган хабар эшитдим. Албатта, касбимиздаги янги марралар ва ютуқларни ният қиламиз, яхши ният — ярим мол, лекин айни вақтда мен бундан-да, муҳимроқ лойиҳа устида ишлаяпман. Мен иккинчи бор она бўлдим ва ушбу касбни яна бошидан ўзлаштиряпман. Яқин кунларда бор истеъдодим ва маҳоратимни кичкинтой паҳлавонимни парвариши учун бағишлайман. Ахир, энг масъулиятли ва мураккаб касб — оналик касби, деб бекорга айтишмаган! Аллоҳ барча оналарни ўз паноҳида асрасин!», — деб ёзади актриса.

Зарина Низомиддинова иккинчи марта она бўлди (ФОТО)

Маълумот учун, Зарина Низомиддинованинг биринчи турмушидан Темурхон исмли ўғли бор.

Киритилди: 18:04 01.06.2020. Ўқилди: 24164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!