Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Зарбдордаги автоҳалокатда бир киши вафот этди

Зарбдордаги автоҳалокатда бир киши вафот этди

Кеча 25 ноябрь куни “Жиззах-Қўқон” йўлида ўлим билан боғлиқ йўл-улов ҳодисаcи рўй берди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати "ANIQ.UZ"га хабар берди.

Маълум бўлишича, Зарбдор тумани, “Булоқбоши” қишлоғида истиқомат қилувчи 1991 йилда туғилган фуқаро Т.Н. 70 км/с тезликда “Нексия” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган маст пиёдани уриб юборган. Фуқаронинг шахси аниқланганида у “Оқбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келган 1971 йилда туғилган А.Ё. эканлиги аён бўлди. А.Ё. туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида ўзига келмасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.   

 

Киритилди: 11:27 26.11.2019. Ўқилди: 1530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!