Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Зарар тўлови аччиқми? Унда...

Зарар тўлови аччиқми? Унда...

Бюронинг Наманган шаҳар бўлими  томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари жараёнида электр энергиясидан ноқонуний ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан фойдаланаётган истеъмолчиларни аниқламоқдалар.
Жумладан, Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаро Карим Юнусов (исми фамилияси ўзгартирилган)  яшаш хонадони электр энергиясидан фойдаланиш қонунийлиги ва тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан ўтказилган тадбирда ноқонуний ҳолатлар ошкор бўлди. 
Аниқланишича, хонадон эгаси “ҳеч ким билмайди” қабилида иш тутиб электр ҳисоблагичдан ташқари электр энергияси   тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олгани аниқланди. Ушбу ҳаракати билан фуқаро ўғринча электр энергия тармоқларига уланиб олиши таъминотчи корхонага 10 млн 058 минг зарар етказилишига сабаб бўлди.
Бу билан фуқаро, К.Ю Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди. Шу билан бир қаторда унга нисбатан энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима ҳам қўлланилди. 
Агар хонадон эгалари тармоқдан қонуний тарзда фойдаланганларида эди зарар ва жарима суммаси оилавий бюджетнинг қайсидир қисмини тўлдиришга кетармиди? 
Сарлавҳада ёзилганидек, тўлови аччиқ бўлса, унда ҳар бир мана шундай йўл тутмоқчи бўлган истеъмолчилар тармоқдан тўғри фойдаланиши зарур. Шунда бундай ҳолат юз бермайди.

Киритилди: 10:14 11.07.2019. Ўқилди: 1069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!